06.09.2021

Янги ўқув йили дарс машғулотлари бошланди

2021 йил 6 сентябрь куни билим юрти ўқув биноси олдида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир бошланишидан аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тингланди. Тадбирда билим юрти мудири Ғузаров Ўткир, устозлар ҳамда ота-оналар сўзга чиқишди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар йиғилганларни энг улуғ, энг азиз бўлган Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги ҳамда билим юртига талабаликка қабул қилинганларни талабаликка мушарраф бўлганлари билан қизғин муборакбод этдилар. 

              Тадбир сўнгида билим юрти барча гуруҳларда “Мустақиллик дарси” бўлиб ўтди. Мустақиллик дарси “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!” мавзусида тайёрланган слайдлар асосида олиб борилди. Ўтказилган Мустақиллик дарси  слайди Муқаддима, Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти, Мустақиллик йилларида олиб борилган маънавий-маърифий ислоҳотлар, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида диний таълим масалалари ҳамда Тинчлик – энг олий неъмат, каби бўлимлардан ташкил топган бўлиб, дарсни ўтувчи ўқитувчилар томонидан батафсил тушунтириб берилди. Дарсда мустақилликнинг ўтган 30 йили давомида юртимиздаги барқарор, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларни бош ғоя сифатида, кеча ва бугунни мисоллар ёрдамида қиёслаш орқали ҳар бир талабага етказиш дарснинг асосий мақсади бўлди.

Билим юрти матбуот хизмати

Оставить комментарий

Комментарии