21.10.2021

Тил миллатнинг муқаддас тимсоли

21 октябрь Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан 21 октябрь куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти мажлислар залида   “Тил миллатнинг муқаддас тимсоли” мавзусида билим юрти талабаларига тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари М.Қосимов, Республика маънавият ва маърифат Китоб туман бўлинмаси раҳбари Г.Сатторова ва талабалардан Х.Шаропов, Э.Йўлчиевлар мавзуни слайд ва мисоллар орқали маъруза қилиб  беришди. Тадбир сўнгида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Билим юрти матбуот хизмати 

Оставить комментарий

Комментарии