22.10.2021

Сийрат - ибрат мактаби

21 октябрь куни  “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида Октябрь - Қуръони карим ва тажвид ва “Мавлид набий” фан ойликлари муносабати билан “Қуръонни тажвидга мувофиқ ўқишликнинг фазли” ва “Рабиъул аввал ойи – Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой” муносабати билан “Сийрат-ибрат  мактаби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни билим юрти  мудири Ў.Ғузаров кириш сўзи билан очиб, Қуръон ўқишликнинг фазли ва Пайғабаримизга муносиб уммат бўлишлик мавзуларида маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг мусобақаси иштирокчилари белгиланган шартлар бўйича чиқиш қилдилар. Ҳакамлар томонидан ғолиб деб топилганларга қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлари топширилди.
 

 

Билим юрти матбуот хизмати 

Оставить комментарий

Комментарии