23.10.2021

Абу Муин Насафий зиёратгоҳига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига ташрифлари мобайнида ўтказилган йиғилиш баёнининг 5-бандида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 23 октябрь куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчи ва талабалари Қарши тумани Қовчин қишлоғидаги Абу Муин Насафий мажмуасига зиёрат сафари уюштирдилар.
Устозлар бошчилигидаги зиёратчилар Абу Муин Насафий қабрини зиёрат қилиб, дуои фотиҳалардан сўнг унинг ислом оламида тутган ўрни ва даражаси, қолдирган асарлари ва динимиз софлигини асраш йўлидаги улуғ хизматларин ҳақида талабаларга тушунчалар берилди.  
Шундан сўнг мажмуадаги тарихий жойлар билан танишдилар. Жумладан,  XI асрда қазилган қудуқ, қудуқ ёнидаги қадимий кириш дарвозахонаси, Абу Муин Насафий мақбараси ёнидаги “Духтархона” ва қадимий масжид ҳамда мажмуада ташкил этилган музей ва кутубхонада бўлиб, Абу Муин Насафийнинг қўлёзма асарлари ҳамда музейда сақланаётган Хитой ипак қоғозига битилган ноёб Қуръони карим қўлёзмаси билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, зиёратчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги ҳузуридаги Ақида илми мактабида бўлиб, зиёрат давомида ўрганган илм ва кўникмалари билан ўртоқлашиб, зиёратга якун ясадилар.

Билим юрти матбуот хизмати 

Оставить комментарий

Комментарии